Сообщения с тегами ‘Поэзия’

АШЪОР

Икки минг иккинчи йил айни ёз чилласида
Масъулиятли даврнинг қайноқ бир палласида
Таваллуд топди Марказ – кўҳна Шош марказида
Эркаланиб ётмасдан, тезда вояга етди
Енг шимариб майдонга шиддатла кириб кетди
Ҳисса қўшиб соҳа ривожига, яради эл-юрт корига
Режалар тезда пишди, лойиҳалар ишга тушди:
GOV.UZ, NIS.UZ, ZIYONET — лойиҳаларга қиёс “нет”
UZ-CERT, BACKUP, ID.UZ – хотиржамлик фоиз 100
uTube, Tanlov, FIKR.UZ — билим билан юзма-юз
Hosting, Co-location, Bedana – тенги йўқдур ягона
WWW.UZ, uMail.uz, .UZ домени – миллий сегмент устуни
e-kommunal, Ягона портал – хизматга шай исталган маҳал
Айтдим кўпини етар – санаса файзи кетар
Марказнинг бош ютуғи – ходимлари – устуни
Илғор тажриба, малакалари – бор умидли ёшлари
Гарчи меҳнатда тинмаслар, ютуққа даъво қилмаслар
Назари баланд, кўзи тўқ – манманликдан асар йўқ
Дерлар – “Нечун жимсизлар?” – Ишни қилиб ҳам камтаринсизлар
Айримлар мақтаниб оғиз йиртганда*, не қиламиз бизникилар иш билан банд-да!
Сўрасалар кўрсат зўрини – кўрсатадилар уни
Соҳада бор ўз ўрни, тан оладилар буни
Тилагим қанот ёзгин, юксакка парвоз қилгин
Ҳамроҳ бўлсин эзгу-тилак, мучал ёшинг муборак!

 

* Сим-симга мақтаниб — ханжарман дейди, Қумурсқа ҳам ўзин аждарман дейди, Мен нима хам, нима хам нима дердим. Муҳаммад Юсуф.

 

Алишер Аъзам.


© 2003-2015 Центр UZINFOCOM