Сайт –сателлитлар сони 40 000 дан ошди

ZiyoNET cайт –cателлитлари борган сари оммалашиб бормоқда. Ҳар куни 50 га яқин сайтлар рўйхатдан ўтмоқда.  Жуда қулай! Тайёр сайт! Ҳар  қандай созлама, ўрнатма, хостинг хизмати, доменни рўйхатга олиш каби муаммолардан йироқ. Энг оммабоп сателлитлар мактаб ва коллеж ўқитувчиларга тегишли. Сайт-сателлитлар каталогида “Умумий таълим” йўналишида 29 338 та сайт мавжуд. Бу сайтларда мактаб ҳаёти ва ўқитувчилар жойлаган материаллар, методик қўлланмалар  ва ўқитувчининг ўз фани бўйича берган маълумотлари жой олган.  Асосан сайтлар Наманган, Хоразм ва Жиззах вилоятларида дарс бераётган ўқитувчиларга тегишлидир.

ПОДРОБНЕЕ »


Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов билан пресс-конференция ўтказилди

17 май куни “Бутунжаҳон электралоқа ва ахборотлашган жамият куни” муносабати билан Ахборот технологиялари ва  коммуникацияларини ривожлантириш  вазирлигининг Халқаро пресс-клуб билан ҳамкорликда ташкил этган, Ўзбекистонда ахборотлашган жамият ҳолати ва келгуси ривожига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Анжуман “Ўзбекистон” телеканали орқали тўғридан-тўғри кўрсатилди. Бу каби анжуман алоқа соҳасида биринчи бор ўтказилиши. Бу эса давлат муассасалари ва жамият  ўртасида очиқ мулоқот мавжудлигидан далолат беради.

ПОДРОБНЕЕ »


Davra.uz ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони 15 000 тага этди

24 апрель санасида Davra.uz ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони 14 000 тага этганлиги ҳақида маълумот берган эдик. 3 хафта ичида 1000 та фойдаланувчи Davra.uz ижтимоий тармоғига аъзо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Davra.uz да  мулоқот қилиш ва файл алмашиш жуда қулай, шунингдек, бир қатор гуруҳ ва саҳифалар очиш имконияти мавжуд.

Икки хафтадан сўнг, 1 июнь санасида, Davra.uz ижтимоий тармоғи 1 ёшга тўлади!  Шу куни “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танлови ғолибларини мукофотлаймиз.

Бизга қўшилинг, энг қизиқ ходисаларни қўлдан бой берманг.


“Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танлови айни қизғин паллада!

Танлов якунига роппа роса 1 ҳафта қолди. Танлов учун тақдим этилган иншолар 50 га яқин. Барча ижод намуналарини davra.uz сайтида яратилган махсус гуруҳ орқали http://davra.uz/groups/show/2d6a6c33-65bb-4cbc-94f0-fe42f0071527  кузатиб боришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз танловда Ўзбекистон Республикасининг 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаро-ёшлари қатнашиши мумкин. Иншога қўйилган талаблар эркин. Танлов иштирокчиси ўз ижод маҳсулини Davra.uz (юқорида ҳавола кўрсатиб ўтилган) сайтида жойлаштириши шарт. Иншода қахрамоннинг исми, яшаш манзили, жанговор мукофотлари, ҳарбий юриш ва бошқа маълумотлар келтирилиши лозим. Ўз дўстларингизни қўллаб қувватлашга таклиф этинг. Расм ҳамда ҳужжат нусхаларини қўшиш қўллаб қувватланади. Ижод махъсули ўзбек ҳамда рус тилларида қабул қилинади. Иштирокчи ўз ёши ва алоқаларини кўрсатиб ўтиши шарт. Танлов ғолиблари 1 июнь санасида эълон қилинади.

Танловда иштирок этинг, беллашинг! Ўз дўстларингизни қўллаб қувватлашга чорланг. www.xotira.uz  сайтини ўз қахрамонларимиз тарихи билан бойитиш имкониятини қўлдан бой берманг.


Азиз Хакимович Муҳитдинов UZINFOCOM Марказининг биринчи директор ўринбосари этиб тайинланди.

2017 йил 15 май санасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва  коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Иброҳим Джураевич UZINFOCOM Марказининг янги  биринчи директор ўринбосари Азиз Мухитдинов билан таништирди.

Шу кунга қадар Муҳитдинов Азиз Хакимович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва  коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Иқтисодиёт соҳаларига автоматлаштирилган тизимларни ва дастурий маҳсулотларни жорий қилиш бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.


“Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли тарғибот тадбирлари Навоий вилояти мисолида


2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан Навоий вилоятида ўтказилган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги
63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
ПОДРОБНЕЕ »


“Хотира ва қадрлаш куни” байрами шарафига Xotira.uz сайти ишга туширилди

“Хотира ва қадрлаш куни” байрами арафасида UZINFOCOM Маркази томонидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчилари хотирасига бағишланган Xotira.uz сайти ишга туширилди. Xotira.uz сайтида уруш майдонида жанг қилган ватандошларимиз фотосуратлари, уларнинг жасоратлари тўғрисидаги тарихий маълумотлар ҳамда Хотира ва қадрлаш куни байрами тўғрисидаги янгиликлар ўрин олган.

ПОДРОБНЕЕ »


Видео энди сайтлар-сателлитларда

uTube.uz видеохостинги сайти редизайн муносабати билан сайтлар-сателлитлар видео  қўйиш  тартиби ўзгартирилди. Сайтлар-сателлитлар билан ишлаш йўриқномаси тегишли равишда қайта ишланди. Албатта, блогга қўйиш учун бундан олдин сизнинг видеоролигингиз  uTube.uz  жойлаштирилган бўлиши керак.

ПОДРОБНЕЕ »


© 2003-2017 UZINFOCOM Markazi.