Актёр ва режиссёр Мирзабек Азизов билан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни қўлга киритишимиз керак” мавзусида давра суҳбати

мирза азизов

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан, жорий йилнинг 24 август куни соат 15:00да UZINFOCOM маркази мажлислар залида Муқимий номидаги мусиқали драма театри раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Мирзабек Азизов билан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни қўлга киритишимиз керак” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Мазкур давра суҳбати икки қисмли бўлиб, биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасининг Мустақилликкача бўлган даври ва Истиқлолга эришгандан кейинги тарихий ютуқлари ҳақида Мирзабек Азизовнинг суҳбати тингланади.

Иккинчи қисмида эса севимли актёр билан савол-жавоблар ва дилдан самимий суҳбат бўлиб ўтади.

Ушбу суҳбатга барчани таклиф этамиз!

Қўшимча маълумот учун:

Маълумот учун, Мирза Азизов 1963 йил 22 майда Наманган вилоятининг Чуст туманида таваллуд топган. 1987 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган. Актёр 1992 йилдан то 97-йилгача Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевга шогирд тушади. Мирза Азизовнинг театр ва кино соҳасида меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, 1999 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2015 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.


Комментарии (1)

  • mumtoz

    |

    Мирзабек Азизов ўз касбини устаси, моҳир актёр. Ролларини қойилмақом этиб ўйнайди! Жуда ҳам нотиқ, сўзга бой инсон. Насиб қилса чиройли учрашув бўлишига ишонаман!

    Ответить

Izoh berish

© 2003-2017 UZINFOCOM Markazi.