Хорижий тилларни ўрганиш бўйича ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи томонидан тавсия этилган сайтлар рўйхати

ZiyoNET ахборот-таълим порталининг “Сайтлар каталоги”даги ресурслар сони 3147 тани ташкил қилиб, шундан 114 та ресурс хорижий тиллар йўналишига тегишли. ZiyoNET ахборот таълим тармоғи ушбу йўналишда тақдим қилинган сайтлар орасидан мустақил равишда хорижий тилларни ўрганишга ёрдам берувчи 7 та сайтлар билан яқиндан танишиб чиқишни тавсия қилади.

www.busuu.com – Хорижий тилларни ўрганишга қаратилган жаҳондаги энг йирик ижтимоий тармоқлардан бири. Тармоқ ўзида бутун жаҳоннинг 60 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларини жамлаган бўлиб, 12 хилдаги (инглиз, испан, франсуз, немес, италян, португал, хитой, япон, турк, рус, поляк ва араб) тилларни ўрганиш бўйича курслар ва сайтнинг мобил иловасини фойдаланувчиларга тақдим этади. Ўзингизни синаб кўринг!

www.spanishgrammarguide.com – Hola! Испан тилини ўрганиш ёки эгаллаган билимингизни янада мукаммаллаштириш ва бу тилда эркин суҳбатлашишни хоҳлайсизми? Унда сизга spanishgrammarguide.com сайтини тавсия этамиз. Сайт 1984 йилдан бери ўз фаолиятини юритиб боради.

www.audio-class.ru – Инглиз ва немис тилларини мустақил равишда ўрганиш учун мўлжалланган сайт! Сайтда келтирилган маълумотларни ўрганиб, бирма-бир таҳлил қилгунингизча сиз албатта инглиз ёки немис тилида сўзлаша бошлайсиз! Турли хил бўлимларнинг кўплиги эса сайтга бўлган қизиқишингизни янада оширади.

www.italian-blog.com – Италия давлати, тили ва маданияти тўғрисида маълумотлар жамланган сайт. Сайтда аудио ва видео кўринишда Италия тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар билан танишиб чиққан ҳолда, италянчани ўрганиш мумкин.

www.visualdictionaryonline.com – Онлайн визуал луғат янги сўзларни эслаб қолишга ёрдам берувчи ёрқин расмлар ҳамда энг яхши маъруза матнларини ўз ичига олади. Соҳага оид терминлар ва чуқур таҳлил этилган луғат жамланмаси сизни асло бефарқ қолдирмайди.

www.lang.uz – Tas-IX ҳудудидаги қизиқарли интерактив тарзда инглиз тилини ўрганиш бўйича портал ҳисобланади. Ҳар бир дарсда янги сўзлар билан танишиб чиқиш, янги сўз ва ибораларга бириктирилган машқларни бажариш, диалогни тинглаш, видеони кўриш ва матнни ёзиш орқали сиз инглиз тилида нафақат тўғри ёзиш, балки гапиришни ўрганиб оласиз.

www.brainpump.net – бу сайт сизга инглиз тилида янгидан-янги билимларни ўзлаштиришда ёрдам беради. Турли соҳага доир видео роликлар эса сизни зериктирмайди деган умиддамиз. Мисол учун: психология, математика, тарих, химия, физика ва бошқа фанларга оид янгиликлар.


Izoh berish

© 2003-2017 UZINFOCOM Markazi.