ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи тавсия этади!

ZiyoNET  ахборот-таълим тармоғининг  “Сайтлар реестри” каталогидаги ресурслар сони – 3460 тани ташкил қилиб, шундан 71 таси кичкинтойларга мўлжалланган сайтларни ташкил этади.

ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи  ушбу йўналишда тақдим қилинган сайтлар орасида  Кичкинтойларимизни соғлом ва баркамол авлод қилиб тарбиялашга йўналтирилган 7 та сайтлар билан яқиндан танишиб чиқишни тавсия этади.

www.disney.ru — Оила аъзоларингиз ва фарзандларингиз учун кўнгил очар портал. Порталда Disney қаҳрамонлари иштирокида турли расмлар, ўйинлар, пазллар, теледисней, мода ва  савол-жавоб бўлимлари ўрин олган. Портал томонидан тақдим этилаётган бўлимлар ёрқин ва ранг-баранглиги сизнинг кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатади. Асосийси, мазкур портал тақдим этаётган маълумотлар барча ёшдаги болаларга манзур келади.

www.pustunchik.ua —  Сайт фарзандингиз учун  виртуал мактаб ва бир-биридан қизиқарли бўлган  аудио эртаклар, расмлар, шеърлар, танловлар, ўйинлар, кинозал  бўлимларни тақдим этади. Бўлимлардаги маълумотлар тур хил бўлгани сабаб Сизни ва фарзандингизни асло зериктириб қўймайди.

www.deti-online.com — Фарзандингиз ҳар томонлама етук камол топишига хизмат қилувчи аудиоэртак, шеър, қўшиқ,топишмоқ ва мультфильмларнинг кенг жамланмаси айнан deti-online.com сайтидан ўрин олган.

www.raskrasimka.ru — Фарзандингиз вақтини фойдали ва эстетик қарашларини шакллантирувчи машғулотлар билан банд қилмоқчимисиз? Унда сизга он-лайн тарзда расмларни бўяш имкониятини берувчи  raskrasimka.ru  сайтини тавсия этамиз.  Бу каби сайт Сизни ва фарзандингизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ!

www.farzand.uz —  Фарзанд тарбияси муҳим масала. Бўлажак ота-оналар ва фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор билан ёндашувчи ота-оналар учун фойдали сайт!  Шунингдек, бола таомномасида керакли ва зарур бўлган витаминга бой таомномалар жамланмаси, саломатлик сирлари айнан шу ерда.

www.bombom.ru — Фарзанд ва унинг ота-оналари учун мўлжалланган портал. Портал кўплаб қизиқарли бўлимларни ўз ичига олган. Улар орасида пластилиндан турли мултфильм қаҳрамонларини ясаш бўлими жуда қизиқарли бўлиб, Сизда фарзандингиз билан биргаликда бирор-бир мултфильм қаҳрамонини ясаб кўриш истаги тўғилиши шубҳасиз.

www.uzbaby.uz – Ҳар бир она ўз фарзанди учун энг яхши нарсаларни раво кўради. uzbaby.uz сайти айнан оналар учун керакли бўлган тавсия ва маслаҳатларни кунда бериб боради. Сайтда бола тарбияси, парвариши, туғилиш онлари ва кейинги давр, боғча даври, мактаб даври ва бошқа бўлимлар мавжуд бўлиб, Сиз ўзингизга керакли маълумот ва маслаҳатларни жуда осон топиш имкониятига эгасиз!


Izoh berish

© 2003-2017 UZINFOCOM Markazi.