Сообщения с тегами ‘davra’

Davra.uz ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони 15 000 тага этди

24 апрель санасида Davra.uz ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони 14 000 тага этганлиги ҳақида маълумот берган эдик. 3 хафта ичида 1000 та фойдаланувчи Davra.uz ижтимоий тармоғига аъзо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Davra.uz да  мулоқот қилиш ва файл алмашиш жуда қулай, шунингдек, бир қатор гуруҳ ва саҳифалар очиш имконияти мавжуд.

Икки хафтадан сўнг, 1 июнь санасида, Davra.uz ижтимоий тармоғи 1 ёшга тўлади!  Шу куни “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танлови ғолибларини мукофотлаймиз.

Бизга қўшилинг, энг қизиқ ходисаларни қўлдан бой берманг.


“Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танлови айни қизғин паллада!

Танлов якунига роппа роса 1 ҳафта қолди. Танлов учун тақдим этилган иншолар 50 га яқин. Барча ижод намуналарини davra.uz сайтида яратилган махсус гуруҳ орқали http://davra.uz/groups/show/2d6a6c33-65bb-4cbc-94f0-fe42f0071527  кузатиб боришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз танловда Ўзбекистон Республикасининг 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаро-ёшлари қатнашиши мумкин. Иншога қўйилган талаблар эркин. Танлов иштирокчиси ўз ижод маҳсулини Davra.uz (юқорида ҳавола кўрсатиб ўтилган) сайтида жойлаштириши шарт. Иншода қахрамоннинг исми, яшаш манзили, жанговор мукофотлари, ҳарбий юриш ва бошқа маълумотлар келтирилиши лозим. Ўз дўстларингизни қўллаб қувватлашга таклиф этинг. Расм ҳамда ҳужжат нусхаларини қўшиш қўллаб қувватланади. Ижод махъсули ўзбек ҳамда рус тилларида қабул қилинади. Иштирокчи ўз ёши ва алоқаларини кўрсатиб ўтиши шарт. Танлов ғолиблари 1 июнь санасида эълон қилинади.

Танловда иштирок этинг, беллашинг! Ўз дўстларингизни қўллаб қувватлашга чорланг. www.xotira.uz  сайтини ўз қахрамонларимиз тарихи билан бойитиш имкониятини қўлдан бой берманг.


Даврада 7000 та фойдаланувчи

davra2

Давра.уз ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони 7000 дан ошди ва бу сон тўхтовсиз ўсмоқда.

Айтиш жоизки, бундай натижаларга йирик реклама кампаниялар ишга тушурилмай, меҳмонларни жалб қилишга қаратилган режадаги тадбирлар ўтказилмаганлигини инобатга олган ҳолда эришилди.

ПОДРОБНЕЕ »


Ҳозир Даврада

davra1

Бизнинг ижтимоий тармоғимиз бўлмиш Davra.uz фойдаланувчиларининг сони 7000 га яқинлашмоқда. Бор-йўғи тўрт ой ичида 139 та саҳифа ва 370 та мавзуга оид гуруҳлар яратилган.

Фойдаланувчилар билан шахсий мулоқот чати жуда оммабоп бўлиб, унда гуруҳлар яратиб, янгиликларни муҳокама қилиш имконияти мавжуд.

Янги қўшилганларни «Сейчас на Давре» гуруҳи қаршилайди, зеро барча янги фойдаланувчилар унга қўшиладилар. Бу гуруҳ ҳали дўстлар орттиришга улгурмаган янги қўшилган фойдаланувчиларга зерикмай, янгиликларни ўқиш ва уларни муҳокама қилиш имкониятини беради. Ҳозирда бу гуруҳда изоҳларга сўз ёзиш ўйини жуда оммабоп бўлиб, бу ўйинда иштирок этиш учун олдинги фойдаланувчи ёзиб қолдирган сўзнинг охирги иккита ҳарфидан бошланувчи сўз ёзилиши керак.

Тез кунда сизларни жуда қизиқарли янгиликлар кутиб қолади: Давра фойдаланувчилари файллар сақланувчи қутисига ҳамда файллар билан алмашиниш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Ҳа, айтмоқчи, анъанага кўра Давражонлардан салом!


© 2003-2017 UZINFOCOM Markazi.