Сообщения с тегами ‘meros’

“Ўзбекистоннинг етти мўьжизаси” Акцияси ғолибларини тақдирлаш маросими INFOLIB 2016 ҳафталиги доирасида

Республикамиз ҳудудларини халқаро ва маҳаллий миқёсдаги туристик жозибадорлигини ошириш, мамкалатимизнинг диққатга сазовор жойлари ва маданий мероси тўғрисидаги маълумотларни кенг оммага етказиб бериш мақсадида, UZINFOCOM Маркази томонидан тарихий, маданий, архитектура ва бошқа объектларни ўз ичига олган махсус “Ўзбекистон маданий мероси” Meros.uz сайти ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, ушбу ресурс доирасида UZINFOCOM Маркази томонидан Ўзбекистон тарихини сақлаш, уларни келажак авлодга етказиш ва мамлакатимиздаги барча диққатга сазовор жойлар ҳамда маданий мерос тўғрисидаги маълумотларни кенг тарғиб қилишга тайёр бўлган барча хоҳловчилар иштирокида “Ўзбекистон етти мўьжизаси” акцияси ўтказилди. Мазкур Акциянинг якуний натижаларига мувофиқ “Ўзбекистон мўьжизаси” номига сазовор бўлган қуйидаги еттита етакчи ўринга эга бўлган объектлар аниқланди:

  • Регистон ансамбли (Самарқанд ш.);
  • И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи (Нукус ш.);
  • Тошкент телеминораси (Тошкент ш.)
  • Форумлар саройи (Тошкент ш.)
  • Мирзо Улуғбек обсерваторияси (Самарқанд ш.)
  • Ичан-Қалъа (Хива ш.)
  • Гўри-Амир мақбараси (Самарқанд ш.)

Ушбу объектларга “Ўзбекистон мўьжизаси 2016” мақомини бериш мақсадида UZINFOCOM Маркази томонидан INFOLIB 2016 ҳафталиги доирасида ғолибларни тантанали равишда тақдирлаш маросимини ўтказилиши режалаштирилган.

www.uzinfocom.uz

Мероприятие на Facebook
Группа в Facebook
Группа на Davra.uz


© 2003-2017 UZINFOCOM Markazi.