Сообщения с тегами ‘ZiyoNET’

ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи тавсия этади!

ZiyoNET  ахборот-таълим тармоғининг  “Сайтлар реестри” каталогидаги ресурслар сони – 3460 тани ташкил қилиб, шундан 71 таси кичкинтойларга мўлжалланган сайтларни ташкил этади.

ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи  ушбу йўналишда тақдим қилинган сайтлар орасида  Кичкинтойларимизни соғлом ва баркамол авлод қилиб тарбиялашга йўналтирилган 7 та сайтлар билан яқиндан танишиб чиқишни тавсия этади.

ПОДРОБНЕЕ »


Хорижий тилларни ўрганиш бўйича ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи томонидан тавсия этилган сайтлар рўйхати

ZiyoNET ахборот-таълим порталининг “Сайтлар каталоги”даги ресурслар сони 3147 тани ташкил қилиб, шундан 114 та ресурс хорижий тиллар йўналишига тегишли. ZiyoNET ахборот таълим тармоғи ушбу йўналишда тақдим қилинган сайтлар орасидан мустақил равишда хорижий тилларни ўрганишга ёрдам берувчи 7 та сайтлар билан яқиндан танишиб чиқишни тавсия қилади.

ПОДРОБНЕЕ »


Dasturlash bo’yicha 10 ta foydali saytlar

Dasturlashga qiziqasizmi? Unday bo’lsa, ZiyoNET axborot ta`lim tarmog`i ZiyoNET portalining “Saytlar reestri” katalogida havola etilgan masofaviy tarzda dasturlashni o’rganish imkonini beruvchi 10 ta saytlar bilan yaqindan tanishib chiqishni tavsiya qiladi:


Хайр, мактаб – салом, коллеж!

 

Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур .

Шавкат МИРЗИЁЕВ

 

Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари  бўлиб ўтди.

Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этиб, ўқувчиларга юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли  бунёдкорлик ишлари тўғрисида аниқ рақамлар ва далиллар келтирилган ҳолда жонли мулоқотлар ташкил этилди.

ПОДРОБНЕЕ »


“Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли тарғибот тадбирлари Навоий вилояти мисолида


2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан Навоий вилоятида ўтказилган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги
63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
ПОДРОБНЕЕ »


Diktant.uz – ёзма саводхонлик бўйича акция

diktant

UZINFOCOM Маркази ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мамлакатимиздаги бир қатор университет, институт, ташкилотлар ҳамкорлигида 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 27 йил тўлиши муносабати билан, ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойлик – ўзбек тилининг ворислари сифатида она тилини асраб – авайлаш, унинг нуфузини янада ошириш мақсадида Diktant.uz – ёзма саводхонлик бўйича акция ўтказилади.

ПОДРОБНЕЕ »


Актёр ва режиссёр Мирзабек Азизов билан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни қўлга киритишимиз керак” мавзусида давра суҳбати

мирза азизов

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан, жорий йилнинг 24 август куни соат 15:00да UZINFOCOM маркази мажлислар залида Муқимий номидаги мусиқали драма театри раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Мирзабек Азизов билан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни қўлга киритишимиз керак” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Мазкур давра суҳбати икки қисмли бўлиб, биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасининг Мустақилликкача бўлган даври ва Истиқлолга эришгандан кейинги тарихий ютуқлари ҳақида Мирзабек Азизовнинг суҳбати тингланади.

Иккинчи қисмида эса севимли актёр билан савол-жавоблар ва дилдан самимий суҳбат бўлиб ўтади.

Ушбу суҳбатга барчани таклиф этамиз!

ПОДРОБНЕЕ »


ZiyoNET порталида таълим муассасалари рўйхати кенгайди

uchr

Яқин кунлардагина порталнинг Таълим муассасалари бўлимида мактабгача, ўрта (мактаб/коллеж/лицейлар) ва олий таълим муассасаларигина бор эди.

Энди бу рўйхат кенгайиб, уларнинг қаторидан ихтисослаштирилган мактаблар, санъат мактаблари ва бошқа таълим муассасалар ўрин олди. Ҳар бир муассаса учун манзил, телефон рақамлар кўрсатилган бўлиб, уларнинг жойлашуви харитада ҳам кўрсатилган.

ПОДРОБНЕЕ »


МЕН БИЛГАН УЛКАН ХАЗИНА ВА БИЛИМЛАР САРЧАШМАСИ- “ZiyoNET”

zzzМен Эсанова Азиза Ғайрат қизи 2000-йил 23-августда Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Пандирон қишлоғида зиёлилар оиласида дунёга келганман ва шу қишлоқдаги 26-мактабнинг бу йил 9-синф ўқувчисиман. Устозим Тўраева Чамангул-менинг энг севган устозларимдан бўлиб, мусиқадан сабок берганлар,хозирда эса менга Карши санъат коллежи фортепиано булими укитувчиси Наргиза Остонова сабок бериб келмокдалар.

Ёшлигимданоқ ҳар хил эртаклар тўқишга, суҳандонликка, шеърлар айтишга жуда қизиқардим. Бошланғич синфдалигимдан то бугунги кунга қадар мактаб, туман, вилоят ва Республикада ўтказиб келинаётган турли босқичларда ўтказиладиган тадбирлар, кўрик-танловларда қизиқиш билан иштирок этиб, бир қанча “Ташаккурномалар”, “Фаҳрий ёрлиқ” ва “Диплом”лар соҳиби бўлганман.

ПОДРОБНЕЕ »


© 2003-2017 UZINFOCOM Markazi.